Наманганда савдо агентларини ишга таклиф қиламиз

Зарплата 2500000 - 10000000 сум
2500000 - 10000000 сум
Занятость Работа на полную ставку
Работа на полную ставку
Адрес Наманганская область , Наманган
Описание вакансии
Бизнинг жамоамизга қўшилинг.

Наманган вилоятида филиал ўз иш фаолиятини бошлаганлиги муносабати билан савдо вакилларини-агентларни(торговый представитель) ишга таклиф қиламиз.

Агент вазифалари:

Боғланган ҳудуд бўйича дўкон ва савдо нуқталарига доимий ташриф буюриш, мижозлар базаси(клиентская база)ни шакллантириш, мижозларга махсулотларимизни танитиш, маълумотлар бериш, улар билан келишувлар тузиш, буюртмалар олиб, телефондаги махсус илова орқали уриш, доимий изланиш ва янги мижозларни(дўконларни) жалб қилиш ва раҳбарият томонидан юклатилган бошқа вазифалар.

Қўйиладиган талаблар:

Ўз устидан доимий ишлаш, изланиш, ривожланиш, ҳалоллик, масъулиятлилик, диққатлилик, хушмуомалалик ва ҳо казолар.
Савдо соҳасида(озиқ-овқат) бевосита ишлаган ва ишлай оладиган ёшлар. Жинсининг аҳамияти йўқ. Иш ҳудудимиз кенглигини инобатга олган ҳолда, агентнинг ўз автомобили бўлишлиги талаб этилади.

Савдо ҳажмини доимий ошириб бориш талаб этилади. Чунки маошингиз иш ҳажмига боғланган. CPI-системада фаолият олиб борилади. Қанчалик кўп ассортимент билан қанчалик кўп савдо нуқталарига қанчалик кўп махсулот сотсангиз, шунчалик кўпроқ пул ишлаб олишингиз мумкин бўлади. Барчаси ўз қўлингизда.

Биз нимани таклиф қиламиз:

Кенг ассортиментдаги маҳсулотлар: газли ва газсиз ичимликлар, энергетиклар, макаронлар, қуюлтирилган сут(сгущёнкалар), консерва маҳсулотлари(балиқ, мева, жухори ва бошқалар), конфетлар, маргарин, ширинликлар ва бошқалар.
Меҳнат кодексига амал қилиб расмий ишга қабул қиламиз. Маош ўз вақтида ва тўлиқ бериб борилади. Маош миқдори рақобатбардош. Яъни яхши ишлаган ходим яхши маош олади.

Ўзимиз ҳақимизда:

Республика бўйича фаолият олиб борувчи йирик нодавлат ташкилот - "Garmoniya Food Trade" МЧЖ. Республикамизга чет элдан озиқ-овқат маҳсулотларини олиб кирувчи йирик импортёр ҳисобланамиз. 6-7 йиллик фаолият тарихимиз мавжуд.

Қолган саволларга +998900509555 телефон рақами орқали жавоб олишингиз мумкин.

Ишлашга тайёр бўлсангиз, сизни ўз жамоамизда кутамиз.
Условия работы
График работы Постоянная работа
Добавлено 6 месяцев назад
Для связи с работодателем или просмотра контактов нажмите на кнопку