Ҳисобчи-бухгалтер

Зарплата 5000000 - 15000000 сум
5000000 - 15000000 сум
Занятость Работа на полную ставку
Работа на полную ставку
Адрес Ташкентская область, Ташкент, Сергелийский район
Описание вакансии

Raiffeisen Waren – бу  Германия, Дания ва Польша давлатларида савдо ва хизмат кўрсатувчи муваффақиятли компаниялар гуруҳидир. Аграр, қишлоқ хўжалиги механизацияси, қурилиш материаллари ва энергитика йўналишлари бўйича 220 та  филиалларда 3200 нафардан ортиқ ходимлар ишлаб келмоқда. “Биргаликда” шиори - бу улкан жамоамизни бир мақсад сари 125 йилдан ортиқ жипслаштириб турувчи омил ҳисобланади. Чунки хар биримизга масаланинг бир томони маълум бўлса, биргаликда биз бутун бир ечимни кўрамиз.

Raiffeisen Waren компаниялар гуруҳига хуш келибсиз.

Биз сизни Ўзбекистондаги жамоамизга қуйидаги йўналишда ишга таклиф қиламиз

Ҳисобчи

Иш жойи: Тошкент шаҳри

СИЗНИНГ ФАОЛИЯТИНГИЗ

·Ҳисоб-китобларни бошқариш ва назорат қилиш, шунингдек, тўловларни назорат қилиш

·Ойлик ва йиллик ҳисобларни ёпиш

·Раҳбарият билан биргаликда контроллинг ва йиллик режалаштириш

·Дебиторлик ва кредиторлик қарзлари, шунингдек асосий воситалар бўйича хўжалик операцияларини мустақил равишда амалга ошириш

·Етказиб берувчи ва мижозлар билан алоқа қилиш, шунингдек ёпилмаган ҳисобларни ва шикоятларни кўриб чиқиш

·Асосий маълумотларни яратиш ва юритиш, шунингдек ҳисоботлар ва таҳлиллар тайёрлаш

·Ходимлар учун ойлик иш ҳақи ва бошқа тўловларни ўз вақтида ва тўғри олиб бориш

СИЗДАН КУТАМИЗ

·Олий маълумотли иқтисодчи.

·Бухгалтерия ҳисобини юритишда етарлича иш тажриба

·1C ва MSOffice дастурларида эркин ишлайсиз

·Рус тилини мукаммал биласиз (инглиз ёки немис тилини билишингиз сизга афзаллик беради)

СИЗГА ҚУЙИДАГИЛАРНИ ТАКЛИФ ҚИЛАМИЗ

·Иш жараёнида ўқитиш ва малака ошириш.

·Ходимлар учун махсус тадбирлар.

·Йилига 25 кун меҳнат таътили. Меҳнат таътили учун тўлов Ўзбекистон Республикаси меҳнат кодексида белгиланган тартибда амалга оширилади.

·Муваффақиятли немис компаниясида ишлаш ва келажагингиз учун ривожланиш имкониятлари.

СИЗНИ ҚИЗИҚТИРГАН БЎЛСАК?

Бизнинг жамоамиз аъзоси бўлинг. Сизни қизиқтирган саволлар бўйича бизга телефон орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

Условия работы
График работы Постоянная работа
Добавлено 24 дня назад
Для связи с работодателем или просмотра контактов нажмите на кнопку