Қишлоқ хўжалиги техникасини сотиш бўйича менежер

Зарплата 4000000 - 10000000 сум
4000000 - 10000000 сум
Занятость Работа на полную ставку
Работа на полную ставку
Адрес Андижанская область , Андижан
Описание вакансии

Raiffeisen Waren – бу  Германия, Дания ва Польша давлатларида савдо ва хизмат кўрсатувчи муваффақиятли компаниялар гуруҳидир. Аграр, қишлоқ хўжалиги механизацияси, қурилиш материаллари ва энергитика йўналишлари бўйича 220 та  филиалларда 3200 нафардан ортиқ ходимлар ишлаб келмоқда. “Биргаликда” шиори - бу улкан жамоамизни бир мақсад сари 125 йилдан ортиқ жипслаштириб турувчи омил ҳисобланади. Чунки хар биримизга масаланинг бир томони маълум бўлса, биргаликда биз бутун бир ечимни кўрамиз.

Raiffeisen Waren компаниялар гуруҳига хуш келибсиз.

Биз сизни Ўзбекистондаги жамоамизга қуйидаги йўналишда ишга таклиф қиламиз

Қишлоқ хўжалиги техникасини сотиш бўйича менежер

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари учун

Иш жойи: мобиль офис / ҳудуддан туриб ишлаш

СИЗНИНГ ФАОЛИЯТИНГИЗ

·Компания мижозларига қишлоқ хўжалиги техникаларининг барча турлари бўйича керакли профессионал маслаҳатлар бериш ва уларни қўллаб-қувватлаш.

·Бириктирилган ҳудудларда компания таклиф қиладиган техника ва хизматларни сотиш.

·Сотиш жараёнини мустақил бошқариш: шартнома тузишдан маҳсулот ва хизматларни етказиб беришгача бўлган босқичларни муваффақиятли ўтишини назорат қилиш.

·Мижозлар учун маҳсулотлар презентацияси, семинар ва ўқув курслари ҳамда бошқа тадбирларни ташкиллаштириш ва муваффақиятли ўтказиш.

·Сиз бириктирилган ҳудуд вилоятида яшайсиз .

СИЗДАН КУТАМИЗ

·Қишлоқ хўжалигига меҳр ва сотишга бўлган иштиёқ.

·Юқори даражадаги мижозлар билан ишлаш қобилияти.

·Музокаралар олиб бориш, ўзига бўлган ишонч, мустақил ва масъулиятли иш олиб бориш кўникмаси.

СИЗГА ҚУЙИДАГИЛАРНИ ТАКЛИФ ҚИЛАМИЗ

·Хизмат автомашинаси, мобиль телефон, планшет ва ноутбук.

·Иш жараёнида ўқитиш ва малака ошириш.

·Ходимлар учун махсус тадбирлар.

·Йилига 25 кун меҳнат таътили. Меҳнат таътили учун тўлов Ўзбекистон Республикаси меҳнат кодексида белгиланган тартибда амалга оширилади.

·Муваффақиятли немис компаниясида ишлаш ва келажагингиз учун ривожланиш имкониятлари.

СИЗНИ ҚИЗИҚТИРГАН БЎЛСАК?

Бизнинг жамоамиз аъзоси бўлинг. Аризангиз ва таржимаи ҳол (резюме)ингизни шу вакансияга жўнатишингизни сўраймиз.

Условия работы
График работы Постоянная работа
Добавлено 23 дня назад
Для связи с работодателем или просмотра контактов нажмите на кнопку