“Агробанк” АТБ Наманган вилоят бошқармаси Норин филиали бошқарувчиси

Занятость Полная занятость
Полная занятость
Адрес Узбекистан, Наманган
Описание вакансии
“Агробанк” АТБ Наманган вилоят бошқармаси Норин филиал бошқарувчиси лавозимига қўйиладиган талаблар:

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва банк фаолиятига оид қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳамда бошқа вазирлик ва идораларнинг тегишли идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини, шу жумладан:

  • фуқаролик, хўжалик ва меҳнат қонунчилиги;
  • кредитлашнинг асосий тамойиллари ва тартибини;
  • банк ҳисоботларини тузиш тартиби;
  • ҳисоб-китоблар ва тўловларни амалга ошириш тартиби;
  • молиявий ҳисоботлар, бухгалтерия ҳисобининг миллий ва халқаро стандартлари банк ички кредит сиёсати ва кредитлаш тартиби;
  • кичик бизнесни кредитлаш тартиби;
  • омонатларни қабул қилиш ва уларни бериш тартиби;
  • банкни корпоратив бошқариш тартиби;
  • ички аудит вазифалари ва фаолияти;
  • пул муомаласини ташкил этиш ва касса операцияларини амалга ошириш тартиби;
  • чет эл валютаси билан боғлиқ операцияларни амалга ошириш тартиби;
  • Базель қўмитасининг банк фаолиятига оид асосий тавсияномаларини;
  • жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари;
  • Банкка алоқадор бўлган шахслар билан битимлар тузиш тартиби;
  • иқтисодий нормативларни ва талабларни, шу жумладан капитал монандлигига, банк ликвидлилигига, бир қарз олувчи ёки бир-бирига дахлдор қарз олувчилар гуруҳига тўғри келувчи таваккалчиликлар бўйича иқтисодий нормативларни;
  • эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш тартибини.

Мажбуриятлар:

  • Олий иқтисодий маълумот;
  • Банк тизимида камида 5 (беш) йиллик иш стажига, шу жумладан камида 2 (икки) йил банк тизимида раҳбарлик лавозимларида иш тажрибасига эга бўлиши лозим;
  • компьютер ва банк фаолиятида зарурий банк дастурларидан фойдаланишни билиши лозим. ​​​​
Шароитлар:
  • 5 кунлик иш ҳафтаси 9.00 дан 18.00 гача;
  • Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ ишга жойлашиш;
  • Ўзбекистондаги энг йирик банклардан бирида карьеравий ўсиши;
  • Имтиёзлар тўплами;
  • Замонавий ва қулай офис, Наманган вилояти Норин туманида жойлашган;
  • Дўстона жамоа ва раҳбарлик лавозим.
Требования
Опыт Более 6 лет
Условия работы
График работы Полный день
Добавлено 3 дня назад
Для связи с работодателем или просмотра контактов нажмите на кнопку