Андижон вилояти Қўрғонтепа БХМ Операцион бўлим сервис менежер
Занятость | Полная занятость |
Полная занятость | |
Адрес | Узбекистан, Кургантепа |
Андижон вилояти Қўрғонтепа БХМ Операцион бўлим сервис менежер (1-тоифали мутахассис)
Вазифалар:
Бухгалтерия ҳисобини юритиш ва мижозларга хизмат кўрсатиш бўйича билимга эга бўлиш;
Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларини билиш;
Жисмоний шахслар билан чет эл валютасини сотиш ёки сотиб олиш жараёнини билиш;
Жисмоний шахслар томонидан банкка жойлаштирган депозитлар, (муддатли, жамғарма, талаб қилиб олингунча) банк карталари, ҳалқаро пул ўтказмалари амалиётлари ҳақида тушунчага эга бўлиши;
Касса ишлари ва операциялари бўйича билимга эга бўлиш;
Талаблар:
Олий иқтисодий ва ўрта махсус маълумотга эга бўлиш;
Юқорида кўрсатиб ўтилган йўналишлар бўйича билимга эга бўлиш;
Банк молия соҳаси қонунчилик ҳужжатларини, жумладан бухгалтерия ҳисоби бўйича миллий қонунчилик ҳужжатларини билиш;
Шароитлар:
Мамлакатнинг нуфузли банкида хизмат поғонасида ўсиш;
Муносиб иш ҳақи;
Юқори малакали мутахассислар (жамоа)дан тажриба орттириш имконияти;
Опыт | 1-3 года |
График работы | Полный день |