Самарқанд БХО Операцион бўлими универсал кассир
Занятость | Полная занятость |
Полная занятость | |
Адрес | Узбекистан, Самарканд |
Вазифалар:
Банкда касса ишлари бўйича билим ва кўникмаларга эга бўлиш;
Касса тармоғидаги ахборот технологиялари ва замонавий техника воситаларидан фойдаланишни билиш;
Ҳисобдорлигидаги нақд пул ва бошқа қимматликлар учун моддий жавобгар бўлиш;
Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларини билиш;
Нақд пулларни профессионал даражада санаш, саралаш, ўраб боғлаш ва тоифаларга ажратилишини билиш;
Касса ишлари бўйича миллий ва хорижий валютадаги операцияларни банк дастурида тўғри ва ҳаққоний акс эттирилишини таъминлаш;
Жисмоний шахсларнинг нақд чет эл валютасини сотиш ёки сотиб олиш ҳамда бир марталик тўлов операциялари жараёнини билиш ва махсус дастурда ишлаш;
Банк мижози бўлган юридик шахсларга касса хизматини кўрсатиш бўйича билимга эга бўлиш;
Марказий банкнинг эсдалик тангалари ва қуйма олтинларини сотиш ва қайтариб сотиб олиш операцияларини билиш;
Мижозларга касса ишлари бўйича банк хизмати кўрсатишга оид билим ва кўникмаларга эга бўлиш;
Касса амалиёт кунини тўлиқ якунлаш ва иш куни охирига қадар касса кунлик балансини тузиш.
Талаблар:
Олий ёки ўрта-махсус иқтисодий маълумотга эга бўлиш;
Банк молия соҳаси қонунчилик ҳужжатларини, жумладан касса ишлари бўйича меъёрий ҳужжатларни билиш;
Ўзбек тилини мукаммал суҳбат ва ёзиш қобилиятлари. Рус-инглиз тилини билиш устунлик берилади.
Microsoft Office, Excel ва бошқа дастурлардан фойдаланиш.
Банк тизимларидан ва маълумотлар базаларидан самарали фойдаланиш кўникмалари.
Шартлар:
Жамоада ишлаш ва жамоага мослашиш;
Тиғиз ва мураккаб вазиятларда ишлай олиш;
Тизимли ва танқидий фикрлаш;
Фикрларни ёзма ва оғзаки равишда эркин ва тўғри ифода этиш.
Опыт | Нет опыта |
График работы | Полный день |