Марғилон БХМ Маҳсулот сотиш бўйича бошқарувчи ўринбосари (Чакана ва юридик)

АКБ «Банк развития бизнеса»
Занятость Полная занятость
Полная занятость
Адрес Узбекистан, Маргилан
Описание вакансии

Вазифалар

Маҳаллий бозорлардаги бизнес эҳтиёжларини таҳлил қилиш ва мижозлар талабига мувофиқ банк маҳсулотларини таклиф қилиш.

Ҳудуддаги бозордаги рақобат, молиявий-иқтисодий шарт-шароитлар ва мижозлар эҳтиёжларини таҳлил қилиш.

Банкнинг стратегик мақсадларига мувофиқ ҳудуддаги бизнесни ривожлантириш учун стратегик режалар ишлаб чиқиш.

Банкнинг мавжуд хизматларига қўшимча сифатида янги йўналишлар ва имкониятлар яратиш.

Янги мижозларни жалб қилиш ва улар билан муносабатларни мустаҳкамлаш.

Мижозлар билан ҳамкорликда бизнес ривожланишини таъминлаш учун турли лойиҳалар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Мижозлар эҳтиёжларини тушуниш ва уларга мос келувчи хизматлар/маҳсулотлар таклиф этиш.

Банкнинг хизмат кўрсатиш жараёнларини такомиллаштириш ва оптимизация қилиш.

Банкнинг молиявий натижаларини таҳлил қилиш, рахбариятга ҳисоботлар тақдим этиш ва стратегик қарорлар қабул қилишга кўмаклашиш.

Молиявий ва иқтисодий кўрсаткичларнинг динамикасига асосан банкнинг ривожланишини таҳлил қилиш.

Талаблар:

Олий иқтисодий маълумотга эгалиги;

Банк тизимида камида 8 йилдан кам бўлмаган тажриба, банкнинг асосий бизнес йўналишлари, жумладан кичик ва ўрта бизнес ёки чакана бизнес субъектларига хизмат кўрсатиш бўйича 2 йилдан кам бўлмаган раҳбарлик лавозимларида фаолиятга эга бўлиши;

Молиявий таҳлил, бозор таҳлили ва рақобат таҳлили юритишда мукаммал билимлар.

Мустақил ва самарали ишланмалар ишлаб чиқиш қобилияти.

Банк хизматлари ва кредит маҳсулотлари ҳақида билиш.

Ўзбек тилини тилини мукаммал суҳбат ва ёзиш қобилиятлари. Рус-инглиз тилини билиш устунлик берилади.

Микрософт Оффиcе (Эхcел, ПоwерПоинт, Wорд) ва банк автоматлаштирилган тизимларидан фойдаланиш кўникмалари.

Шартлар:

Жамоада ишлаш ва жамоани бошқариш;

Тиғиз ва мураккаб вазиятларда ишлай олиш;

Тизимли ва танқидий фикрлаш;

Фикрларни ёзма ва оғзаки равишда эркин ва тўғри ифода этиш.

Требования
Опыт Более 6 лет
Условия работы
График работы Полный день
Добавлено вчера
Для связи с работодателем или просмотра контактов нажмите на кнопку