Ногиронлиги бўлган болалар учун кундузги гуруҳга тарбиячи
Зарплата | 2000000 - 6000000 сум |
2000000 - 6000000 сум | |
Занятость | Работа на полную ставку |
Работа на полную ставку | |
Адрес | Ташкентская область, Ташкент, Яккасарайский район |
Асосий вазифалар:
• Болаларнинг кундузги гуруҳда хавфсиз ва қулай шароитда бўлишини таъминлаш.
• Болаларнинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ривожлантирувчи ва тарбиявий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш.
•Тарбияланувчиларнинг коммуникатив, когнитив, моторика ва ижтимоий кўникмаларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш.
• Инклюзив ва дўстона муҳит яратиш, болаларнинг мустақиллик кўникмаларини шакллантириш.
• Болаларни назорат қилиш, кундалик ишларда ёрдам бериш (овқатланиш, шахсий гигиена, кийим алмаштириш ва бошқалар).
• Болаларнинг ота-оналари (қонуний вакиллари) билан ҳамкорлик қилиш, уларни тарбия ва ривожланиш масалаларида маслаҳат билан таъминлаш.
• Логопедлар, дефектологлар, психологлар, тиббиёт ходимлари каби мутахассислар билан ҳамкорлик қилиб, коррекцион ва ривожлантирувчи ишларни ташкил этиш.
• Керакли ҳужжатларни юритиш (давомат журнали, индивидуал ривожланиш режалари ва бошқалар).
• Санитария-гигиена меъёрлари ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш.
Малака талаблари:
• Педагогика, махсус (коррекцион) таълим, психология ёки ижтимоий иш соҳасида олий ёки ўрта махсус маълумотга эга бўлиш.
• Ногиронлиги бўлган болалар ёки махсус таълимга эҳтиёжи бўлган болалар билан ишлаш тажрибаси (афзал).
• Инклюзив таълим асослари, коррекцион педагогика ва ривожлантирувчи ўқитиш усуллари бўйича билимга эга бўлиш.
• Болаларнинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда таълим-тарбия жараёнини ташкил қилиш кўникмаларига эга бўлиш.
• Жамоада ишлаш, ота-оналар ва мутахассислар билан ҳамкорлик қилиш қобилиятига эга бўлиш.
• Меҳрибонлик, стрессга чидамлилик, сабр-тоқат ва масъулиятлилик.
• Ўз малакасини ошириш ва янги билимларни ўзлаштиришга тайёрлик.
График работы | Постоянная работа |