Коррупсияга қарши ички назорат бўлим бошлиғи
Зарплата | от 6500000 до 10000000 UZS |
от 6500000 до 10000000 UZS | |
Занятость | Полная занятость |
Полная занятость | |
Адрес | Узбекистан, Ташкент |
Коррупсияга қарши ички назорат бўлим бошлиғи лавозимига техник топшириғи
Умумий маълумотлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги ПҚ-5177-сон “Коррупсияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Коррупсияга қарши ички назорат бўлим бошлиғи иш ўрнига ходим танлов асосида ишга қабул қилинди.
Ички назорат бўлими бошлиғи акциядорлик жамияти томонидан Ўзбекистон Республикаси Коррупсияга қарши курашиш агентлиги (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) билан биргаликда ўтказиладиган очиқ танлов асосида ишга қабул қилинади.
Лавозимга талаблар
Коррупсияга қарши курашиш соҳасида амалий иш тажрибасига эга ва юклатилган вазифаларни профессионал даражада бажаришга қодир бўлиши;
Коррупсияга оид амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича етарли билимга эга бўлиши;
Коррупсияга қарши курашиш соҳасида амалий иш тажрибасига эга бўлган, юриспруденсия, иқтисодиёт, молия, солиқ, аудит, ахборот-коммуникация технологиялари, менежментлик ва зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун зарур бўлган бошқа соҳалар бўйича камида 3 йил иш тажрибасига эга бўлган юқори малакали, профессионал билимга эга бўлган фуқаролар;
коррупсияга қарши курашиш сохасини ва "комплаенс-назорат" тизимини тартибга солишга қаратилган миллий қонун ҳужжатлари ҳамда ушбу сохадаги халқаро стандартлар юзасидан назарий-амалий билим ва кўникмаларга эга булиш;
Назорат қилувчи идораларда камида 3 йил тажрибасига эга мутахассис.
Вазифалар
Акциядорлик жамиятида, шунингдек, унинг ҳудудий ва таркибий бўлинмаларида коррупсияга қарши кураш бўйича ИСО 37001:2016 халқаро стандарти талабларига жавоб берувчи комплекс тизимни, хусусан, коррупсияга қарши курашиш тизимини жорий этиш ва ривожлантириш, коррупсиявий ҳолатларни барвақт аниқлаш ва уларнинг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш, коррупсиявий хатти-ҳаракатлар содир этилишининг олдини олиш, акциядорлик жамияти тизими ходимларида коррупсияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш мақсадида уларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, акциядорлик жамияти тизимида коррупсияга қарши профилактик чора-тадбирларни ташкил этиш, коррупсияга қарши курашиш соҳасидаги ҳужжатлар ижросини таъминлаш.
Лавозимнинг асосий функсиялари:
а). Жамиятнинг коррупсияга қарши ички назоратини такомиллаштириш соҳасида:
б). Жамиятда коррупсияга оид ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш ва уларга қарши курашиш соҳаси:
в). Жамиятда коррупсияга қарши ички назорат тизимини самарали ишлашини таʼминлаш соҳасида:
- коррупсияга қарши ички назорат бўйича давлат дастурларида Жамиятга юклатилган вазифалар ижросини мониторинг қилади ва назоратини амалга оширади;
- Жамият тизимида коррупсияга қарши ички назорат тизимининг ИСО37001:2016 Коррупсияга қарши халқаро стандарти талабларига мослигини таʼминлайди;
г). Коррупсияга қарши фаолиятни амалга оширувчи ҳамда унда иштирок этувчи бошқа давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорликни олиб бориш:
Коррупсияга қарши ички назорат бўлим бошлиғи қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа Функсияларни ҳам амалга оширади.
Опыт | 3-6 лет |
График работы | Полный день |