Жиззах БХО Операцион бўлими касса мудири

АКБ «Банк развития бизнеса»
Занятость Полная занятость
Полная занятость
Адрес Узбекистан, Джизак
Описание вакансии

Вазифалар:

​​​​​Касса ишларини замонавий техник воситалари ва ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда оқилона ташкил этиш;

Банк кассасидаги нақд пул ва бошқа қимматликлар учун моддий жавобгар бўлиш ва уларнинг ҳисобини юритиш;

Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларини билиш;

Нақд пулларни профессионал даражада санаш, саралаш, ўраб боғлаш ва тоифаларга ажратилишини билиш;

Касса ишлари бўйича миллий ва хорижий валютадаги банк операцияларини тўғри ва ҳаққоний юрилишини таъминлаш;

Жисмоний шахсларнинг нақд чет эл валютасини сотиш ёки сотиб олиш операциялари жараёнини билиш ва махсус дастурида ишлаш;

Банк мижози бўлган юридик шахсларга касса хизматини кўрсатиш бўйича билимга эга бўлиш;

Марказий банкнинг эсдалик тангалари ва қуйма олтинларини сотиш ва қайтариб сотиб олиш операцияларини билиш;

Универсал кассирлар учун касса ишларига доир ўқув-суминарларни ташкил этиш ва ўтказиш;

Касса амалиёт кунини тўлиқ якунлаш ва иш куни охирига қадар касса кунлик балансини тузиш.

Талаблар:

Олий ёки ўрта-махсус иқтисодий маълумотга эга бўлиш;

Банк кассасида камида 3 йиллик меҳнат стажига эга бўлиш;

Банк молия соҳаси қонунчилик ҳужжатларини, жумладан касса ишлари бўйича меъёрий ҳужжатларни билиш;

MS Office (Word, Excel), Internet Explorer ва бошқа электрон дастурларда фойдаланувчи даражасида ишлай олиши;

Ўзбек тилини тилини мукаммал суҳбат ва ёзиш қобилиятлари. Рус-инглиз тилини билиш устунлик берилади.

Шартлар:

Жамоада ишлаш ва жамоани бошқариш;

Тиғиз ва мураккаб вазиятларда ишлай олиш;

Тизимли ва танқидий фикрлаш;

Фикрларни ёзма ва оғзаки равишда эркин ва тўғри ифода этиш.

Требования
Опыт 1-3 года
Условия работы
График работы Полный день
Добавлено 3 дня назад
Для связи с работодателем или просмотра контактов нажмите на кнопку