Смена устаси (сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш)

Зарплата 5000000 - 7000000 сум
5000000 - 7000000 сум
Занятость Работа на полную ставку
Работа на полную ставку
Адрес Ташкентская область, Кибрай
Описание вакансии

"MILKOLINO PRODUCTS" компанияси, ўзининг ESSI бренди остидаги машҳур сут маҳсулотлари билан танилган. Биз жамоамизга юқори сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришга ҳисса қўшадиган, фаол ва масъулиятли смена усталарини излаямиз.

Талаб қилинадиган тажриба: 1–3 йил

Бандлик тури: Тўлиқ иш куни, тўлиқ ставка

Вазифалар:

  • Ҳисобот ҳужжатларини юритиш;

  • Участкадаги ишлар координациясини таъминлаш;

  • Ишларни маҳсулот сифати ва хавфсизлик талабларига мувофиқ ташкил этиш;

  • Жиҳозлар ҳолати, маҳсулот сифати, ходимлар интизоми билан боғлиқ ўзгаришлар ҳақида раҳбарни ўз вақтида хабардор қилиш;

  • Сарфланадиган ишлаб чиқариш воситалари ва энергия ресурсларидан оқилона фойдаланишни назорат қилиш;

  • Жиҳозлардан тўғри фойдаланиш, ишлаб чиқариш воситалари сарфи ва сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш учун моддий/ҳуқуқий жавобгарликни ўз зиммасига олиш;

  • Ўзини ва жамоасини ривожлантириш, илҳомлантириш;

  • Рагбатлантириш ёки интизомий чоралар тўғрисида таклифлар киритиш;

  • Бўлим фаолиятини таҳлил қилиш, таҳлил натижалари асосида яхшилаш бўйича таклифларни бўлим раҳбарига тақдим этиш.

Талаблар:

  • Олий маълумот;

  • Тартиб-интизомга риоя қилиш;

  • Масъулиятлилик.

Шароитлар:

  • Ўз вақтида маош тўлаш;

  • 12 соатлик сменали иш жадвали;

  • Комплекс тушлик;

  • Дўстона жамоа.

Условия работы
График работы Постоянная работа
Добавлено сегодня
Для связи с работодателем или просмотра контактов нажмите на кнопку