Электрик-энергетик

Surprise Ice Cream
Зарплата от 4000000 до 5000000 UZS
от 4000000 до 5000000 UZS
Занятость Полная занятость
Полная занятость
Адрес Узбекистан, Андижан, Sanoat ko'chasi, 21
Описание вакансии

Ходимнинг махсус (касбий) лавозим вазифалари:

1. Энергетик қурилмалар ва электр тармоқларининг узлуксиз ишлаши, улардан тўғри фойдаланиш, уларнинг таъмирланиши ва модернизациясини таъминлайди;

2. Юқори вольтли қурилмаларга техник хизмат кўрсатишни маҳаллий қонунчилик ва компания қоидаларига мувофиқ режалаштиради;

3. Ишлаб чиқаришнинг энергетик ресурсларга бўлган эҳтиёжини аниқлайди, техник қайта жиҳозлашнинг зарур асословлари, электр хўжалигини ривожлантириш, реконструкция ва модернизация қилишнинг асословларини тайёрлайди;

4. Электр хўжалигидан фойдаланиш учун зарур бўлган жиҳозлар, материаллар, эҳтиёт қисмларни сотиб олишга талабномалар тузади, энергетик ресурсларни тежаш бўйича чора-тадбирларни зарур асословлар билан ҳисоб-китобларни амалга оширади, корхона бўлинмаларининг электр энергияга бўлган талабининг ҳисоб-китобини амалга оширади, улар сарфининг меъёрларини, корхона бўлинмаларининг иш тартибини электр энергияга бўлган талаблардан келиб чиқиб ишлаб чиқишда иштирок этади;

5. Электр энергия сарфи меъёрларига риоя қилинишини назорат қилади;

6. Энерготизимнинг максимал юкланган соатларида энергетик юкламаларни камайтириш жадвалини тузади ва уларнинг бажарилишини корхона бўлинмаси учун белгиланган қийматлар доирасида бажарилишини таъминлайди, корхонада ўрнатилган энергетик, электр ва табиатни муҳофаза қилувчи ускуналарнинг паспортизациясини ўтказади;

7. Энергетик ускуналар ва тармоқларни синашда ва саноат фойдаланувига қабул қилишда, энергетик ускуналар авариясининг сабабларини кўриб чиқишда иштирок этади ва уларнинг олдини олиш, хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқади;

8. Ҳисобдор соҳада корхонанинг асосий талабларига мосликни таъминлайди ва одамлар, маҳсулот ва атроф муҳит учун хавфсизликка жавобгар бўлади;

9. Релели ҳимоя ва автоматика воситаларининг текшируви ва синовини ташкил қилади;

10. Энергетик ускуналар ва электр тармоқларидан фойдаланиш, техник хизмат кўрсатиш ва назорат қилиш бўйича йўриқномаларга амал қилинишини назорат қилади;

11. Электр ускуналарни таъмирлаш учун зарур материалларни тайёрлайди.

12. Электр ускуналарнинг капитал ва жорий таъмирининг амалга оширилишини назорат қилади.

Требования
Опыт От 1 года до 3 лет
Условия работы
График работы Полный день
Добавлено вчера
Для связи с работодателем или просмотра контактов нажмите на кнопку