Механик

Surprise Ice Cream
Зарплата от 4000000 до 5000000 UZS
от 4000000 до 5000000 UZS
Занятость Полная занятость
Полная занятость
Адрес Узбекистан, Андижан, Sanoat ko'chasi, 21
Описание вакансии

Ходимнинг махсус (касбий) лавозим вазифалари:

1. корхона сифат сиёсатида келтирилган талабларга риоя қилиш ва уларни қўллаш;

2. ўз малакаси доирасида барча ишлаб чиқариш ускуналарини таъмирлайди ва созлайди;

3. ишлаб чиқариш ускуналари ва вентиляция тизимларининг режали таъмирлашларини жадвалга мувофиқ олиб боради;

4. режасиз техник тўхталишлар сабабларини аниқлайди, уларнинг олдини олиш ва бартараф этиш чораларини кўради;

5. техник хизмат кўрсатиш бўйича йўриқномалар, амалдаги техник шартлар ва меъёрларга мувофиқ тўғри фойдаланиш ва ўз вақтида сифатли таъмирлашни таъминлайди;

6. қурилмаларнинг ишидаги носозликларни бартараф этади, уларни таъмирлайди ва ростлайди;

7. қурилманинг иши билан боғлиқ бўлган ҳисобот ҳужжатларини юритади;

8. қурилмаларнинг техник холати ҳақидаги барча зарур маълумотларни қайд этиш журналига киритиб боради;

9. ўз сменаси давомида асбоблар ва қурилмаларнинг сақланиши учун жавобгар;

10. хавфсизлик техникаси, меҳнат муҳофазаси, ишлаб чиқариш санитарияси, ёнғин хавфсизлигининг стандартлари, қоидалари, йўриқномалари ва меъёрлари, корхонанинг ички меҳнат тартиб-қоидалари, ахборот технологиялари хавфсизлиги ва махфийлигига риоя қилади;

11. компьютер excell ва офис дастурларини билиш, зарурий техник қисмларни интернет глобал тармоғидан қидириш вазифаларини бажаради.

Юқорида санаб ўтилган мажбуриятлар ушбу лавозим мазмунини тўлиқ очиб бермайди. Бу мажбуриятлар ва талабларнинг тугал тасдиғи эмас. Ходим ўз раҳбаридан ўзининг меҳнат функциялари доирасида бошқа топшириқларни ҳам ёзма, ҳам оғзаки шаклда ҳам олиши мумкин.

б) ходимнинг умумий лавозим вазифалари:

1. корхонанинг ички меҳнат тартиб-қоидалари ва маҳаллий меъёрий ҳужжатларига, ҳамда хизмат маълумотларининг махфийлигига амал қилади;

2. меҳнат ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси, ишлаб чиқариш санитарияси ва ёнғинга қарши ҳимоя талабларига риоя қилади. Шахсий ҳимоя воситаларини тўғри қўллайди ҳамда табиий ресурслардан тежамкорлик билан фойдаланади;

3. Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш ҳақида”ги намунавий Низом (1996 йил 14 августдаги) ва бошқа меъёрий ҳужжатлар билан юклатилган ўз хизмат вазифаларини бажаради;

4. Меҳнат муҳофазаси бўйича “Кириш йўриқномаси”дан ўтади, Ўзбекистон Республикаси “Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқитиш ва билимларни текширишни ташкил этиш ҳақида”ги намунавий Низомга кўра иш жойида меҳнат муҳофазаси талаблари бўйича ўқитилади ва билимлари текширилади;

5. Дастлабки (ишга киришда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) мажбурий тиббий кўриклардан (текширув) ўтади. Шунингдек иш берувчининг йўлланмасига кўра Ўзбекистон Республикаси МК ва бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда навбатдан ташқари тиббий кўриклардан (текширув) ўтади;

6. атроф муҳит ифлосланишини бартараф қилиш бўйича тадбирларда иштирок этади;

7. ўз иш жойида тозалик ва тартиб қоидаларга риоя қилинишини таъминлайди;

8. меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги корхонанинг йўриқномалари ва тартиб-таомиллари ва давлат қонунчилик талабларига риоя қилади;

9. ушбу йўриқномага мувофиқ, меҳнат шартномаси доирасида ўзи ҳисобдор бўлган ходимларнинг топшириқларини бажаради;

10. ҳодимлар/меҳмонларнинг саломатлиги ва ҳаётига хавф ва иш жойидаги экологик ҳолатнинг ёмонлашуви билан боғлиқ ҳар қандай вазиятлар ҳақида ўзининг бевосита ва/ёки юқори турувчи раҳбарини дарҳол хабардор қилади.

Требования
Опыт От 1 года до 3 лет
Условия работы
График работы Полный день
Добавлено вчера
Для связи с работодателем или просмотра контактов нажмите на кнопку