Требуются Юрист. Юрист керак
Зарплата | от 7000000 до 15000000 UZS |
от 7000000 до 15000000 UZS | |
Занятость | Полная занятость |
Полная занятость | |
Адрес | Узбекистан, Ташкент |
"Legalteam" адвокатлик бюроси ўз жамоасига малакали ва ташаббускор юристконсульт излайди. Агар Сиз фуқаролик ва иқтисодий ҳуқуқ соҳаларида тажрибага эга, мустақил ишлай оладиган ва ҳуқуқий масалаларда ечим топишга интилувчи инсон бўлсангиз – биз айнан Сизни излаяпмиз!
Асосий талаблар:
-
Фуқаролик ва иқтисодий ҳуқуқ соҳаларида чуқур билимга эга бўлиш;
-
Даъво аризалари, шикоятлар ва бошқа турдаги ҳуқуқий ҳужжатларни мустақил равишда тайёрлаш кўникмаси;
-
Банкротлик ишлари бўйича амалий малакага эга бўлиш;
-
Қонуний казусларни таҳлил қилиш ва ечим топиш қобилияти;
-
Мижозларга оғзаки ҳуқуқий маслаҳатлар бериш кўникмаси;
-
Юридик ёзма нутқни равон ва аниқ ифода эта олиш.
Афзаллик берилади:
-
Юридик соҳада 2 йилдан ортиқ тажриба;
-
Суд амалиётида иштирок этганлик;
-
Адвокатлик гувоҳномаси (ихтиёрий, лекин афзал).
Биз таклиф қиламиз:
-
Рақобатбардош маош;
-
Мустақил фикр билдириш ва ҳуқуқий позицияни шакллантириш имконияти;
-
Қонуний доирада касбий ривожланиш;
-
Жамоавий ва дўстона муҳитда фаолият.
Иш жойи: Тошкент шаҳар
Опыт | От 3 до 6 лет |
График работы | Полный день |