Муҳаррир / Редактор ОАВ: Ўзбек таҳририяти учун)

Занятость Полная занятость
Полная занятость
Адрес Узбекистан, Ташкент, улица Алишера Навои, 30
Описание вакансии

Муҳаррир / Редактор (ОАВ: ўзбек таҳририяти учун)

Маош: ойига 5 000 000 сўмдан бошланади (қўлга)
Тошкент, Алишер Навоий кўчаси, 30


Маош тўлови: ойда бир марта
Иш тажрибаси: 2 йил
Бандлик тури: тўлиқ
Иш жадвали: 6/1 (Душанба–Пайшанба, Шанба 14:00 гача)
Иш соатлари: кунлик 8 соат
Иш формати: оффлайн, иш жойида

Биз ҳақимизда

Paradigma Media — ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий мавзуларда замонавий, мустақил онлайн ОАВ. Биз ҳужжатли фильмлар, таҳлилий материаллар, подкастлар, интервьюлар ва журналистик суриштирувлар тайёрлаймиз. Мақсадимиз — аҳамиятли ахборот кун тартибини яратиш ва жамиятни онгли ўзгаришларга илҳомлантириш.

Компания расман ОАВ сифатида рўйхатдан ўтган (лицензия №180629, 2023 йил 6 декабрь) ва онлайн ОАВсифатида ривожланмоқда.

Биз нима таклиф қиламиз:

  • Тажрибали жамоа томонидан менторлик.

  • Касбий ўсиш ва карьеравий ривожланиш имконияти.

  • Шаҳар марказидаги замонавий офис.

  • Иш жадвали: Душанбе–Жума 09:00–18:00, Шанба 09:00–14:00.

  • Ёш, амбициоз жамоа ва мазмунли лойиҳалар.

  • Расмий таътиллардан ташқари қўшимча меҳнат таътиллари.

  • Ички ўқув курслари ва касбий ривожланиш имкониятлари.

Вазифалар:

  • Paradigma Media'нинг ўзбек таҳририятида материаллар тахрирлаш (янгиликлар, мақолалар, интервью, таҳлиллар).

  • Матнларни таҳрирлаш ва фактларни текшириш.

  • Редакция билан ҳамкорликда сифатли ва ўз вақтида материаллар чоп этилишини таъминлаш.

  • Аудиотория қизиқишини оширишга қаратилган материаллар яратиш.

  • Медиа-контент учун сарлавҳа ва кичик сарлавҳалар (тайтл, лид) ёзиш.

  • Янги ғоя ва форматларни таклиф қилиш.

Талаблар:

  • Журналистика, филология ёки шу каби соҳаларда камида 2 йиллик иш тажрибаси.

  • Ўзбек тилида саводли ва жозибали ёза олиш.

  • Жамиятдаги ижтимоий ва сиёсий жараёнлардан хабардорлик.

  • Матн таҳрирлаш ва фактчекинг кўникмалари

Афзалликлар:

  • Ижтимоий саҳифаларимизга матн ва видеоларни жойлаштириш.

  • SMM ёки контент-менежментда иштирок этган бўлиш.

  • Матнларни дизайн ва визуал жиҳатдан тақдим этиш кўникмаси.

  • Canva ёки Photoshop'нинг асосий функцияларини билиш.

Шахсий сифатлар:

  • Жавобгарлик ва ташаббускорлик.

  • Жамоа билан самарали ишлай олиш.

  • Муддатларга риоя қилиш қобилияти.

  • Ўзини ташкил қила олиш ва интизом.

Қандай мурожаат қилиш мумкин:

Илтимос, резюмеңизга нега айнан сиз ушбу лавозимга мос келасиз, деган саволга жавоб берувчи қисқача мотивацион мактубни ҳам қўшинг.

Требования
Опыт От 1 года до 3 лет
Условия работы
График работы Полный день
Добавлено вчера
Для связи с работодателем или просмотра контактов нажмите на кнопку