Қурилиш фирмасига усталарни ишга қабул қиламиз

Зарплата 2600000 - 5200000 сум
2600000 - 5200000 сум
Занятость Работа на полную ставку
Работа на полную ставку
Адрес Ташкентская область, Ташкент, Сергелийский район
Описание вакансии

Қурилиш фирмасига универмал усталарни ишга қабул қиламиз.

Қурилишдан кейинги ички ва ташқи таъмирлаш ишларида камида 5 йиллик тажрибасига эга усталар талаб этилади.

Қуйидаги иш турларини билиши зарур:

Малярка, Штукатурка, Кафель, Гипсокартон, Ғишт, блок, панеллар териш ва шу каби бошқа таъмирлаш ишларини билиши талаб этилади.

Корхона талаблари:

Корхона томонидан белгиланган кунлик иш нормаларини сифатли ва талаб даражасида бажариш;

Хар бир уста ўз шахсий асбоб-ускунаси билан келиши;

Иш жойида техника ва ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этиш;

Иш жойида хавфсизлик учун зарур униформа, жилет, каска кийиб ишлаш;

Иш вақтида мобил қурилмадан фойдаланмаслик;

Иш бошлаш вақтида кечикмасдан етиб келиш ва иш тугаш вақти тугумагунига қадар рухсат сўрамай иш жойидан кетиб қолмаслик;

Ишга алкогол ёки бошқа мастлик ходатини келтириб чиқазувчи воситалар истемол қилиб келмаслик;

Корхона ички сир сақланувчи маълумотларини бегона шахс ёки давлат органларига корхона рахбарининг ёзма розилигисиз ошкор этмаслик.

Корхона мажбуриятлари:

Иш берувчи ходимни меҳнат қонунчилигига асосан ишга қабул қилиш (беш иш кунигача) расмийлаштириш;

Иш берувчи томонидан иш хаққи банк пластик картаси очиб бериш (бир ой ичида);

Иш берувчи вилоятдан ишлаш мақсадида келган усталарни 3 махал овқат ва ётоқ жой билан таъминлаш;

Иш берувчи хар бир уста кунлик иш нормаси бўйича бир ой мобайнида бажарган иш объемига асосан корхона ички хисоб-китоб талабларига биноан бир ойда бир маротаба банк пластик картасига иш хаққи тўлаб берилади;

Корхона талабларини бузган ходимга меҳнат қонунчилигига асосан тегишли тартибда интизомий жазо ва жарима қўлланилади ва ойлик иш хаққидан ушлаб қолинади;

Иш берувчи яхши ишлаб кунлик нормаларни ошиғи билан бажариб ишлаган ва корхона талабларини бузмаган холда ишлаган ходимларини хар чоракда мукофот пули ёки совға билан рағбатлантиради.

Камида 5 йиллик тажрибага эга бўлмаган усталар ишга қабул қилинмайди.

Синов муддатидан ўта олмаган усталар ишга қабул қилинмайди ва 5 кунлик иш куни учун пул тўлаб берилмайди.

Синов муддатидан ўтган усталар 3 ойлик синов муддати билан ишга қабул қилинади ва меҳнат қонунчилигига асосан расмийлаштирилади ва 5 кунлик иш куни ойлик иш хаққига қўшиб хисобланади.

Ишга жойлашмоқчи бўлган номзод телеграм месенджери орқалик тажрибаси давомида бажарган ишларининг фото ва видео тасвирларини ва ўзлари хаққида батафсил маълумотлар билан мурожаат қолдиришлари талаб этилади.

Условия работы
График работы Постоянная работа
Добавлено 3 месяца назад
Для связи с работодателем или просмотра контактов нажмите на кнопку