Стажер в банк
Занятость | Полная занятость |
Полная занятость | |
Адрес | Узбекистан, Ташкент |
Описание вакансии
Вазифалар:
- Аудио ёзувлардан суҳбатларнинг транскрипциясини тайёрлаш:
Суҳбат аудиоларини ёзма шаклга келтириш.
Аудиода учрайдиган рус ва инглиз тилларидаги қисқа жумлаларни тўғри ёзиш.
Суҳбатларда учрайдиган банк терминларини ўрганиб, уларни тўғри ва адабий шаклда ёзиш. - OCR лойиҳаси учун сканер қилинган расмлардан сўзларни ёзиш:
Сканер қилинган ҳужжатлар (расмлар)даги сўзларни Лотин ва Кирилл ёзувида тўғри ёзиш.
Расмдаги сўзларни маъноларга ёки белгиланган классификацияга мувофиқ туркумларга ажратиш - Морфологик ва фонематик таҳлил ишлари: Ўзбек тилидаги сўзларни морфологик жиҳатдан таҳлил қилиш (масалан: илдиз, аффикс, суффикс ва бошқаларни аниқлаш).
- Сўзларнинг талаффузига асосланган ҳолда фонематик луғат тузиш.
Талаблар:
- Маълумоти: тугалланмаган олий, олий
- Ўзбек тилида тўғри ёза олиш: Лотин ва Кирилл ёзувида сўзларни тўғри ёза олиш қобилиятига эга бўлиши керак.
- Word дастуридан фойдаланиб имловий тўғриликни текшира олиш: Рус ва инглиз тилларида ёзилган сўзларни Microsoft Word орқали тўғри ёки нотўғри эканини аниқлай олиши.
- Яхши эшитиш қобилияти ва банк терминларини билиш: Аудио ёзувларни эшитиш орқали унда айтилган сўзларни адабий ва тўғри шаклда ёза олиши.
- Аудиоларда учрайдиган рус ва инглиз сўзларининг тўғри ёзилишини Google орқали топа олиши керак.
- Веб-сайтлар ва электрон почта (email) билан ишлай олиши керак
- Агар аудиоларда банк терминлари учраса, уларни ўзлаштириб, кейинги эшитувларда тўғри таний олиши
- Морфологик таҳлил ва ўзбек тили фонемаларини билиш: Ўзбек тилидаги сўзларни морфологик таҳлил қила олиши керак (яъни, сўзнинг илдизи, аффикслари, суффикслари ва бошқаларни ажрата билиш).
- Ўзбек тилидаги сўзларнинг айтилуви бўйича фонемалар рўйхатини тузиб бера олиши
Биз таклиф этамиз:
- Замонавий ва қулай иш муҳити
- Корпоратив ўқув курслари ва доимий касбий ривожланиш имкониятлари
- Қимматли трансформация тажрибаси
- Ходимларнинг ташаббус ва ғоялари қадрланадиган қўллаб-қувватланадиган муҳит;
- Ижтимоий лойиҳалар ва соғлом турмуш тарзи тадбирлари
Требования
Опыт | Нет опыта |
Условия работы
График работы | Полный день |
Добавлено вчера
Пожаловаться