Юридик таъминлаш бўлими бош юрисконсульти
Зарплата | от 13000000 до 14000000 UZS |
от 13000000 до 14000000 UZS | |
Занятость | Полная занятость |
Полная занятость | |
Адрес | Узбекистан, Ташкент, улица Кирк-Киз, 10А |
-
Марказ раҳбариятига тақдим қилинадиган буйруқлар, фармойишлар, шартномалар ва юридик тусдаги бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини уларнинг қонунчиликка мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказади ҳамда улар бўйича эътироз ва таклифлар бўлмаса, виза қўяди.
-
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишга таъсир этадиган давлат органлари ва ташкилотларининг қарорлари юзасидан хулосалар беради;
-
мустақил равишда ёки бошқа тузилмалар билан биргаликда Марказнинг буйруқлари, фармойишлари, шартномалари ва юридик тусдаги бошқа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, уларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек уларни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида таклифлар тайёрлайди;
-
тузилмаларда ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганади, таҳлил қилади ва умумлаштиради, уни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди ва раҳбариятга киритади;
-
Марказда меҳнат ҳақидаги қонунчиликка риоя этилишини таъминлашда, шу жумладан меҳнат муносабатларини тартибга солувчи ҳуқуқий ҳужжатларни (меҳнат шартномаси, жамоа шартномаси, жамоа битими ва бошқаларни) ишлаб чиқишда иштирок этади, ушбу ҳужжатлар лойиҳаларининг қонунчиликка мувофиқлигини текширади ва ҳуқуқий хулоса беради;
-
Марказ раҳбариятига Марказ фаолиятида қонун устуворлиги ва қонунийликни таъминлаш аҳволи юзасидан ҳисобот тақдим этади;
-
Марказнинг идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ишлаб чиқади ёхуд уларни ишлаб чиқишда ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва давлат рўйхатига олиш учун юборишда иштирок этади;
-
экспертизадан ўтказиш ёки келишиш учун тақдим этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини мустақил ёки бошқа тузилмалар билан биргаликда ҳуқуқий экспертизадан ўтказади, уларнинг қонунчиликка, қонунчилик техникаси қоидаларига, ҳавола қилувчи нормалар қўлланилишининг асослилиги ва мақсадга мувофиқлиги, шунингдек уларда коррупсияга сабаб бўладиган омилларнинг мавжуд эмаслиги юзасидан ҳуқуқий хулосалар тайёрлайди;
-
Марказга келиб тушган ва ўзи томонидан чиқарилган ҳужжатлар, шу жумладан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тизимлаштирилган ҳисобини белгиланган талабларга мувофиқ юритади, уларнинг сақланишини ва назорат ҳолатида бўлишини таъминлайди;
-
Марказнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар фондини тўлдириш, шу жумладан фондни кодекслар, қонунлар, шарҳлар, ахборотномалар ва бошқа ҳуқуқий нашрлар билан бутлаш чораларини кўради, Марказ раҳбариятига ҳуқуқий нашрларга обуна бўлиш ҳақида таклифлар киритади;
-
Марказ ваколатига кирадиган масалалар бўйича қонун ҳужжатлари тўпламларини нашр этишга тайёрлайди;
-
Марказ тизимига кирадиган тузилмаларнинг юридик хизматлари фаолиятини мувофиқлаштиради, келишилган ҳамкорликни таъминлайди;
-
Марказ тизимига кирадиган тузилмаларнинг ҳуқуқий ишларига методик ёрдам кўрсатади, юридик хизмат фаолияти йўналишлари бўйича тавсияномалар ва кўрсатмаларни ишлаб чиқади;
-
Марказ ходимларининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларга қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун ва аҳамиятини, шу жумладан замонавий ахборот-коммуникатсия технологиялари орқали етказиш соҳасида:
-
Марказ раҳбарияти учун қонунчилик масалалари бўйича таҳлилий материаллар тайёрлайди;
-
Марказ фаолиятига тегишли қонунчиликни тарғиб қилиш ишларини амалга оширади;
зудлик билан Марказ ахборот хизматига Марказ веб-сайтига жойлаштириш мақсадида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг мазмун ва аҳамияти тўғрисида маълумотлар киритади;
-
Марказ ходимларининг мурожаатлари бўйича уларга Марказ фаолиятига тегишли ҳуқуқий ҳужжатларни топишга кўмаклашади, зарур ҳолларда уларнинг қоидалари бўйича тушунтиришлар беради;
-
қонунчиликка киритилган ўзгартиришлар ҳақидаги маълумотларни, суд амалиётини, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ҳуқуқий ишларга тааллуқли кўрсатмаларини Марказ тизимига кирадиган тузилмаларга етказади;
-
давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек фуқаролар билан низолар вужудга келганда, мустақил ёки бошқа таркибий тузилмалар билан биргаликда уларни судгача ҳал этиш чораларини кўради;
-
шартномаларни тузиш, бажариш, ўзгартириш ва бекор қилишнинг белгиланган тартибига риоя этилишини назорат қилади;
-
Марказнинг манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича талабномалар тайёрлашда ва Марказга нисбатан билдирилган талабномаларни кўриб чиқишда иштирок этади, Марказда талабномалар билдириш ва уларни кўриб чиқиш тартибига риоя этилишини назорат қилади;
тегишли тузилмалар билан биргаликда Марказнинг дебиторлик ва кредиторлик қарзлари аҳволини ўрганади, уларнинг миқдорини камайтириш чораларини кўради;
-
шартномавий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар юзасидан даъво ишларини олиб боради;
-
Марказнинг мулкий ва бошқа манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлашда ҳамда белгиланган тартибда суд мажлисларида иштирок этади;
-
Марказнинг мулкни сақлаш масалалари бўйича ҳуқуқий тусдаги ҳужжатлар лойиҳаларининг қонун ҳужжатларига мувофиқлигини текширади ва уларни тайёрлашда иштирок этади;
-
бошқа таркибий тузилмалар билан биргаликда Марказда мулкнинг талон-торож қилиниши, камомад ва ноишлаб чиқариш харажатларининг келиб чиқиши сабаблари ва шароитларини таҳлил қилади ҳамда уларни бартараф этиш чораларини кўради, мулкнинг талон-торож қилиниши ва камомад ҳолатлари бўйича материалларни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юбориш учун расмийлаштиради;
-
моддий бойликлар ва пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги ҳужжатлар лойиҳалари, шунингдек қонун бузилишлари ва суиистеъмоллар аниқланган аудиторлик текширувлари ва хатловдан ўтказиш далолатномалари бўйича ҳуқуқий хулосалар беради
-
қонун ҳужжатлари ва Марказ директорининг топшириқларига мувофиқ бошқа вазифаларни бажаради.
- актуализация правовой базы компании
- составление договоров и сопровождение сделок
- работа с внутренним документооборотом
- визирование документов
- управление рисками компании на уровне юридической службы
- оформление лицензий и разрешений
- составление исков и претензий
- работа с органами власти
- консультации сотрудников компании
олий юридик маълумоти;
ихтисоси бўйича 3 йилдан кам бўлмаган иш стажи;
давлат органларининг юридик хизматида 2 (икки) йилдан кам бўлмаган тажриба;
аналитик кўникмалар;
давлат ва рус тиллар бўйича билимлар.
Бош юрисконсулт ўз меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун қуйидагиларни билиши шарт:
Ўзбекистон Республикаси Конститутсияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларини;
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг (кейинги ўринларда – Вазирлик) қарорлари, буйруқлари, фармойишлари ҳамда юқори турувчи ташкилотларинг Марказнинг ташкилий-ҳудудий фаолиятига тегишли бўлган раҳбарий ва норматив хужжатларни;
Марказ буйруқлари, фармойишлариг ҳамда гуруҳ низоми, мазкур лавозим йўрикномаси ва бошқа тегишли норматив ҳужжатларни;
Марказнинг ички меҳнат тартиб қоидаларини;
меҳнат муҳофазаси, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини;
ахборот технологиялари ва “Хавфсиз шаҳар” ягона интегратсияланган тизимини (кейинги ўринларда – Тизим) яратиш сохасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ва ҳалқаро тажрибасини;
“Хавфсиз шаҳар” комплексни яратиш Консепсиясини;
иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш қоидаларини.
Ответственность:
-
за игнорирование обязанностей
- нарушение дисциплины и правил компании
- нарушение закона
- разглашение коммерческой тайны
- порча имущества
Опыт | Более 6 лет |
График работы | Полный день |