Ishlab chiqarish korxonasiga Ta'minotchi kerak
Зарплата | 5000000 - 8000000 сум |
5000000 - 8000000 сум | |
Занятость | Работа на полную ставку |
Работа на полную ставку | |
Адрес | Наманганская область , Наманган |
Лавозим мақсади: Ишлаб чиқаришни сифатли хом ашё, материаллар, ускуналар ва бутловчи қисмлар билан оптимал нархларда ўз вақтида ва тўлиқ таъминлаш.
Асосий вазифалар:
Ишлаб чиқариш режалари асосида хом ашё ва материалларга бўлган эҳтиёжни режалаштириш.
Етказиб берувчиларни излаш, баҳолаш ва танлаш.
Етказиб берувчилар билан музокаралар олиб бориш, етказиб бериш шартларини (нарх, муддатлар, сифат, тўлов шартлари) келишиш.
Етказиб бериш шартномаларини тузиш ва кузатиб бориш.
Етказиб бериш муддатлари ва ҳажмларини назорат қилиш.
ТНБ билан биргаликда хом ашё ва материалларнинг кириш сифат назоратини ташкил этиш.
Омборлардаги хом ашё ва материаллар захираларини бошқариш, захиралар даражасини оптималлаштириш.
Етказиб берувчилар билан эътирозлар бўйича иш олиб бориш.
Хом ашё ва материаллар бозорини мониторинг қилиш, нархларни таҳлил қилиш.
Харидлар бўйича ҳужжатлар ва ҳисоботларни юритиш.
Малакага қўйиладиган талаблар:
Олий ёки ўрта махсус маълумот (иқтисодий, техник, логистика).
Харидлар/таъминот соҳасида (ишлаб чиқаришда бўлса мақсадга мувофиқ) камида 3 йиллик иш тажрибаси.
АГБ ишлаб чиқариш учун хом ашё бозорини билиш (қум, цемент, оҳак, гипс, алюминий кукуни).
Музокаралар олиб бориш, шартномалар билан ишлаш кўникмалари.
Омбор ҳисоби ва логистика асосларини билиш.
Катта ҳажмдаги маълумотлар билан ишлаш қобилияти, таҳлилий қобилиятлар.
График работы | Постоянная работа |