Бухгалтер қурилиш компаниясига
Зарплата | 5000000 - 10000000 сум |
5000000 - 10000000 сум | |
Занятость | Работа на полную ставку |
Работа на полную ставку | |
Адрес | Сурхандарьинская область, Узун |
Эълонни эътибор билан ўқиб чиқинг мазкур вакансия иш жойи Сурхондарё вилояти Узун туманида жойлашган.
«Ўзқишлоқэлектрқурилиш» АЖ — Ўзбекистон Республикасида энергетика соҳасидаги қурилиш-монтаж ишларини амалга оширадиган етакчи компаниялардан бири ҳисобланади.
Корхона таркибида темир-бетон маҳсулотлари (ЖБИ) заводи мавжуд бўлиб, ушбу завод электр тармоқлари учун темир-бетон устунлар, фундамент блоклари, лотоклар ва бошқа қурилиш элементлари ишлаб чиқаради.
Ҳозирда мазкур заводга бухгалтер лавозими бўйича ходим қабул қилиниши режалаштирилмоқда.
Вазифалари:
Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ бухгалтерия ва солиқ ҳисобини юритиш
Хом ашё, материаллар, тайёр маҳсулотлар ва ёрдамчи маҳсулотларнинг ҳисобини юритиш
Ишлаб чиқариш харажатларини тўғри ҳисоблаш ва таннархни аниқлаш
Моддий жавобгар шахслар билан ҳисоб-китобларни юритиш ва инвентаризация ишларини ташкил этиш
Бирламчи ҳужжатлар (накладной, счет-фактура, акт ва бошқалар)ни расмийлаштириш ва назорат қилиш
Солиқ, статистика, пенсия жамғармаси ва бошқа ташкилотларга ҳисоботлар тайёрлаш ва белгиланган муддатларда тақдим этиш
1С: Бухгалтерия дастурида ишлаш (келиб тушиш, чиқим, баланс, оборотлар ва бошқа модуллар)
Банк операциялари ва касса ҳисобини юритиш
Меҳнат ҳақи, ижтимоий тўловлар ва бошқа ҳисоб-китобларни тузиш ва назорат қилиш
Корхона раҳбариятига ҳисоботлар, таҳлиллар ва маълумотлар тайёрлаш
Молиявий хужжатларни архивлаш, сақлаш ва қонун талабларига мувофиқ расмийлаштириш
Корхона ички аудит ва назорат жараёнларида иштирок этиш
Талаблар:
Маълумот:
Олий ёки ўрта-махсус маълумот (бухгалтерия, молия, иқтисод йўналишлари бўйича)
Иш тажрибаси:
Ишлаб чиқариш, қурилиш ёки энергетика соҳасида бухгалтер сифатида камида 2 йиллик иш тажрибаси (ЖБИ соҳасида — афзаллик)
Дастурий таъминот бўйича билимлар:
1С: Бухгалтерия (Ўзбекистон версияси) дастурида ишлаш кўникмаси
Microsoft Excel, Word ва бошқа офис дастурларида ишлаш малакалари
Қонунчилик ва ҳисоб ишларини билиш:
Маҳаллий ва давлат қонунчилиги, хусусан, НСБУ (национал стандартлар), Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунни билиш
Солиқ ҳисоботлари, ижтимоий тўловлар, статистик маълумотлар билан ишлаш бўйича билим ва тажриба
Касбий кўникмалар:
Ҳужжатлар билан аниқ ва тизимли ишлаш
Таннарх ва харажатлар ҳисобини юритишда аниқлик ва масъулият
Касса, банк операциялари, моддий бойликлар ҳисобини юритиш
Тезкор таҳлил қилиш, ҳисобот тузиш ва раҳбариятга маълумот тайёрлаш кўникмаси
Шахсий фазилатлар:
Маъсулиятли, интизомли ва ишончли
Жамоада ишлаш кўникмаси
Эътиборли ва ташаббускор
Юқори даражада иш юритиш ва маълумотларни махфий сақлаш қобилияти
Иш шароитлари:
Иш Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси асосида расмийлаштирилади
Иш вақти: душанба–жума, 08:00 дан 17:00 гача
Иш жойи — Узун туманидаги ЖБИ завод ҳудудида
Маош ўз вақтида ва расмий тарзда тўланади
Энергетика соҳасидаги йирик ва барқарор корхонада ишлаш имконияти
График работы | Постоянная работа |