Хўжалик мудири (Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси Маъмурий хўжалик бўлими)
Занятость | Полная занятость |
Полная занятость | |
Адрес | Узбекистан, Фергана |
Вазифалар:
Банк балансидаги бино, иншоот ва мулкларни фойдаланилишини, сақланишини назорат қилиш;
Банкнинг хўжалик фаолиятини таъминлаш учун зарур бўлган асосий воситалар ва қимматликларни сотиб олиш бўйича таклифлар тайёрлаш, уларни сақланишини назорат қилиш ва мониторингини юритиш;
Бино иншоотларни баҳорги-ёзги, кузги-қишки мавсумларига тайёрлаш, уларга уланган муҳандислик коммуникация (электр энергияси, иссиқ сув, совуқ сув, канализация, иситиш ва совутиш тизимлари) тармоқларининг ишчи ҳолатда бўлишини, уларни бошқаришни, мунтазам ишлаб туришини ҳамда ресурслардан тежамли фойдаланилишини ташкиллаштириш ва назорат қилиш;
Банк мулклари ва бошқа асосий воситалари созлигини таъминланишини ташкиллаштириш ва назорат қилиш;
Лавозим йўриқномасида кўрсатилган бошқа вазифалар.
Талаблар:
Техник муҳандис ёки иқтисодиёт йўналишидаги олий ёки ўрта-махсус маълумот;
Банк/Хўжалик соҳасида 2 йиллик иш тажрибасига эга бўлиш;
МS Office-нинг тажрибали фойдаланувчиси (Excel; Wоrd; Power Point);
Ўзбек ва рус тилларини аъло билиш;
Инглиз тилини билиши устунликка эга.
Шароитлар:
Мамлакатнинг нуфузли банкида хизмат поғонасида ўсиш;
Муносиб иш ҳақи;
Юқори малакали мутахассислар (жамоа)дан тажриба орттириш имконияти;
Опыт | От 1 года до 3 лет |
График работы | Полный день |