Ички аудит хизмати аудитори

Худудгазтаъминот
Занятость Полная занятость
Полная занятость
Адрес Узбекистан, Ташкент, Чиланзарский район
Описание вакансии
Vazifalar:
  • - Кузатув кенгашини ишончли ахборот билан таъминлаш ва ички аудит амалга оширилиши натижалари бўйича Жамият фаолиятини такомиллаштиришга доир таклифларни тайёрлаш;

    - ички аудит жараёнида аниқланадиган камчиликларни бартараф этиш юзасидан Жамият бошқарув органларига тавсияларни тезкорлик билан киритиш, уларнинг бартараф этилишини назорат қилиш.

    - ҳар йили Жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан тасдиқланадиган иш режага мувофиқ Ички аудит хизмати тўғрисидаги Низомда кўрсатилган йўналишлар бўйича тегишли текширишлар ўтказиш йўли билан ички аудитни амалга ошириш (ҳар чоракда ва ҳисобот йили якунлари бўйича);

    - тузиладиган хўжалик шартномаларининг қонун ҳужжатларига мувофиқлиги юзасидан экспертиза ўтказиш;

    - бухгалтерия ҳисобини юритишда ва молиявий ҳисоботни тузишда Жамиятнинг таркибий бўлинмаларига методик ёрдам бериш, уларга молия, солиқ, банк қонунлари ва бошқа қонун ҳужжатлари масалалари бўйича маслаҳатлар бериш;

    - техник топшириқларни ишлаб чиқишда, аудиторлик ташкилотларининг таклифларини баҳолашда ҳамда аудиторлик текширишларини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини танлашда тавсияларни тайёрлашда Жамиятнинг кузатув кенгашига кўмаклашиш.

Talablar:
  • Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларидан ёки Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида тан олинадиган хорижий олий таълим муассасаларидан олинган олий иқтисодий маълумотга эга бўлишлари;
  • охирги ўн йиллик амалий иш тажрибаларининг камида икки йили бухгалтерия ҳисоби, аудит, молиявий ёки солиқ назорати соҳасида бўлиши;
  • ички аудиторнинг малака сертификатига эга бўлишлари;
  • Молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари дипломига (DipIFR ёки ACCA) эга бўлишлари талаб этилади;
  • рус тили, инглиз тилларида эркин сўзлашишни билиши лозим (номзодлар инглиз тилидан халқаро ёки маҳаллий сертификатларнинг бирига (IELTS, TOEFL, CEFR) энг камида (В2) ёки даражасига эга бўлишлари лозим.
Shartlar:
  • Маош: Жамият ички аудит хизмати тўғрисидаги Низомида ҳамда Жамият кузатув кенгаши томонидан тасдиқланган ички аудит харажатлар сметаси доирасида.

    Бандлик: Тўлиқ, Жамият штатлар жадвалига киради, иш вақти соат 09:00дан 18:00гача, шанба ва якшанба дам олиш кунлари.

    Қабул қилиш муддати: 2025 йил 5 сентябрь соат 18:00 гача.

Требования
Опыт Нет опыта
Условия работы
График работы Полный день
Добавлено вчера
Для связи с работодателем или просмотра контактов нажмите на кнопку