Фонд маблағларини инвестиция қилиш ва ахборот таҳлил департаменти раҳбари

Maxsus Innovatsiya Va Ta'minot
Занятость Полная занятость
Полная занятость
Адрес Узбекистан, Ташкент, улица Караташ, 1
Описание вакансии

Омонатларни кафолатлаш агентлиги фонд маблағларини самарали инвестиция қилиш, молиявий таҳлил ва стратегик режалаштириш жараёнларини бошқариш учун департамент раҳбарлигига кучли лидерни излаяпти.

Обязанности:
  • Департамент фаолиятига раҳбарлик қилиш (тасарруфида: бош ва етакчи мутахассислар).

  • Инвестиция сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

  • Маблағлар оқимини таҳлил қилиш, ликвидлик ва таваккалчиликларни бошқариш.

  • Ички ва ташқи тўловлар ҳамда халқаро ҳисоб-китобларни назорат қилиш.

  • Марказий банк, Молия вазирлиги ва етакчи молия институтлари билан ҳамкорлик қилиш.

  • Раҳбарият ва Кузатув кенгаши учун стратегик ҳисоботлар тайёрлаш.

  • Агентликнинг молиявий ривожланиш стратегияларида иштирок этиш.

Номзодга қўйиладиган талаблар:

  • Иқтисод, молия ёки банк иши соҳасида олий маълумот.

  • Камида 7–10 йиллик тажриба, шундан камида 3 йили раҳбарлик лавозимида.

  • Жамоани бошқариш ва самарали жараёнларни йўлга қўйиш тажрибаси.

  • Молиявий ва валютa қонунчилигини чуқур билиш.

  • Excel ва молиявий дастурларда ишлаш кўникмалари.

  • Рус ва инглиз тилларини ишбилармон даражада билиш.

  • ACCA, CFA, FRM, CPA, CIMA каби халқаро сертификатлар устунлик ҳисобланади.

Таклиф этиладиган шароитлар:

  • Стратегик роль — топ-менежмент билан бевосита ишлаш имконияти.

  • Лидерлик позицияси — юқори малакали мутахассислар жамоасига раҳбарлик қилиш.

  • Рақобатбардош иш ҳақи ва мукофот тизими.

  • Карьера ўсиши — Агентлик доирасида ривожланиш имконияти.

  • Халқаро ҳамкорлик — етакчи молиявий институтлар билан ишлаш.

Требования
Опыт От 3 до 6 лет
Условия работы
График работы Полный день
Добавлено вчера
Для связи с работодателем или просмотра контактов нажмите на кнопку