Операционист (директор ёрдамчиси) – қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича

Gtg Operation
ЗанятостьПолная занятость
Полная занятость
Адрес Узбекистан, Куйичирчикский район
Описание вакансии

Global Textile Group - Марказий Осиё ва МДҲдаги етакчи пахта-тўқимачилик кластери бўлиб, пахта етиштиришдан тортиб тайёр трикотаж маҳсулотларигача бўлган бутун ишлаб чиқариш жараёнини қамраб олади.

Қишлоқ хўжалиги техникаси фаолиятини самарали ташкил этиш ва иш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича операционист.
Вазифалар:

  • Техника ва механизаторлар ишини кунлик режа асосида ташкил этиш, бажарилишини назорат қилиш;
  • Ҳар бир иш жараёни бўйича оператив маълумотларни йиғиш, таҳлил қилиш ва директорга тақдим этиш;
  • Механизаторлар, усталар ва участкалар фаолиятини мувофиқлаштириш, иш тақсимотини таъминлаш;
  • Техника паркининг тайёр ҳолатини (сервис, таъмир, ёқилғи, эҳтиёт қисмлар) мунтазам назорат қилиш;
  • ГСМ сарфи, таъмир ва эксплуатация харажатлари бўйича ҳисобот ва таҳлил юритиш;
  • Иш жадваллари, сменалар ва навбатчилик тизимини ташкил этиш;
  • Ходимларнинг иш интизоми, вақтда келиш ва иш самарадорлигини назорат қилиш;
  • Техника ҳаракати, жойлашуви ва фойдаланиш самарадорлигини кузатиб бориш (GPS ёки журнал орқали);
  • Ҳар кунлик оператив йиғилишлар учун маълумот тайёрлаш ва натижаларни таҳлил қилиш;
  • Мавсумий ишлар (эксказия, экиш, йиғим-терим) учун ресурсларни режалаштириш ва мувофиқлаштириш;
  • Хизмат ёзишмалари, жадваллар ва ҳисобот ҳужжатларини тўғри ва ўз вақтида расмийлаштириш;
  • Директор кўрсатмалари ижросини таъминлаш ва назорат қилиш.

Талаблар:

  • Олий ёки ўрта-махсус маълумот (техника, аграр ёки муҳандислик йўналишида бўлса афзал);
  • Қишлоқ хўжалиги, техника хизмати ёки логистика соҳасида 6 йилдан кам бўлмаган тажриба;
  • Машина-трактор парки (МТП) фаолияти ва иш жараёнларини билиш;
  • Иш режалаштириш ва техника ҳаракатини назорат қилиш кўникмалари;
  • ГСМ ҳисобини юритиш ва таҳлил қилиш қобилияти;
  • Microsoft Excel, Word, Google Sheets, 1C дастурларидан фойдалана олиш;
  • Масъулиятли, интизомли ва ташкилотчилик қобилияти юқори бўлиш;
  • “B” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлиши афзал.

Шартлар:

  • Иш ҳақини ўз вақтида тўлаш (якка тартибда муҳокама қилинади);
  • Касбий ўсиш ва таълим олиш имкониятлари;
  • Ривожланиш истиқболларига эга барқарор компанияда ишлаш;
  • ЎзР МКга мувофиқ ишга жойлаштириш;
  • Тушлик иш берувчи ҳисобидан;
  • Аҳил жамоа ва қулай офис;
  • Маош — суҳбат натижасига кўра белгиланади.
Требования
ОпытБолее 6 лет
Условия работы
График работыГибкий график
Добавлено 6 дней назад
Для связи с работодателем или просмотра контактов нажмите на кнопку