Хўжаобод БХМ Маҳсулот сотиш бўйича бошқарувчи ўринбосари (Чакана ва юридик)
| Занятость | Полная занятость |
| Полная занятость | |
| Адрес | Узбекистан, Андижан |
Вазифалар:
Маҳаллий бозорлардаги бизнес эҳтиёжларини таҳлил қилиш ва мижозлар талабига мувофиқ банк маҳсулотларини таклиф қилиш.
Ҳудуддаги бозордаги рақобат, молиявий-иқтисодий шарт-шароитлар ва мижозлар эҳтиёжларини таҳлил қилиш.
Банкнинг стратегик мақсадларига мувофиқ ҳудуддаги бизнесни ривожлантириш учун стратегик режалар ишлаб чиқиш.
Банкнинг мавжуд хизматларига қўшимча сифатида янги йўналишлар ва имкониятлар яратиш.
Янги мижозларни жалб қилиш ва улар билан муносабатларни мустаҳкамлаш.
Мижозлар билан ҳамкорликда бизнес ривожланишини таъминлаш учун турли лойиҳалар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.
Мижозлар эҳтиёжларини тушуниш ва уларга мос келувчи хизматлар/маҳсулотлар таклиф этиш.
Банкнинг хизмат кўрсатиш жараёнларини такомиллаштириш ва оптимизация қилиш.
Банкнинг молиявий натижаларини таҳлил қилиш, раҳбариятга ҳисоботлар тақдим этиш ва стратегик қарорлар қабул қилишга кўмаклашиш.
Молиявий ва иқтисодий кўрсаткичларнинг динамикасига асосан банкнинг ривожланишини таҳлил қилиш.
Талаблар:
Олий иқтисодий маълумот;
Банк тизимида 6 йилдан кам бўлмаган тажриба, банкнинг асосий бизнес йўналишлари, жумладан кичик ва ўрта бизнес ёки чакана бизнес субъектларига хизмат кўрсатиш бўйича 2 йилдан кам бўлмаган ўрта бўғин раҳбарлик лавозимларида фаолиятга эга бўлиши;
Молиявий таҳлил, бозор таҳлили ва рақобат таҳлили юритишда мукаммал билимлар.
Мустақил ва самарали ишланмалар ишлаб чиқиш қобилияти.
Банк хизматлари ва кредит маҳсулотлари ҳақида билиш.
Давлат тилида мукаммал суҳбат ва ёзиш қобилиятлари. Рус ва инглиз тилини билиш устунлик беради.
Microsoft Office (Excel, PowerPoint, Word) ва банк автоматлаштирилган тизимларидан фойдаланиш кўникмалари.
Шартлар:
Жамоада ишлаш ва жамоани бошқариш;
Тиғиз ва мураккаб вазиятларда ишлай олиш;
Тизимли ва танқидий фикрлаш;
Фикрларни ёзма ва оғзаки равишда эркин ва тўғри ифода этиш.
| Опыт | От 3 до 6 лет |
| График работы | Полный день |