Ички назоратчи
Hbcapital
| Занятость | Полная занятость |
| Полная занятость | |
| Адрес | Узбекистан, Андижан, проспект Бабура, 53/420 |
Описание вакансии
Обязанности:
- Профессионал иштирокчи томонидан қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига, профессионал иштирокчининг ички қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш;
- Мижозларни ва биржа операциялари иштирокчиларини лозим даражада текшириш ҳамда идентификациялаш бўйича чора-тадбирларни кўриш;
- Профессионал иштирокчилар мижозлар томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш мақсадида операцияларни амалга оширишда таваккалчилик даражасини аниқлаш, баҳолаш ва камайтириш чораларини кўриш.
- молиявий-иқтисодий, юридик, математик ёки ахборот технологиялари мутахассисликларидан бири бўйича олий маьлумотга (юқорида санаб ўтилган соҳалар бўйича магистрлик дипломига эгалик устунлик беради);
- Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича халқаро стандартларни, Ўзбекистон Республикасининг “Биржа ва биржа фаолияти тўғрисида”, “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”, “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоялаш тўғрисида ”, “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги ва бошқа қонуности ҳужжатларни билиш улар билан ишлаш кўникмасига эга бўлиш;
- қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга оширувчи ташкилотлар, аудит ташкилотлари, фонд биржалари ёки фаолиятнинг иқтисодий, молиявий, юридик соҳаларида, ахборот технологиялари соҳасида ёхуд кўрсатиб ўтилган йўналишлар бўйича давлат бошқарув органларидаги ишда охирги ўн йилда камида беш йиллик иш стажига.
- Қуйидаги малака сертификатларидан бирига эга бўлиш:
- қимматли қоғозлар бозори мутахассисининг амалдаги 1 ёки 2 тоифали малака сертификати;
- АCCА (Association of Chartered Certified Accountants) халқаро ташкилотининг молия, бухгалтерия ҳисоби ва аудит соҳаларидаги халқаро сертификати.
- ўзбек ва рус тилларида (ёзма ва оғзаки нутқ эркин бўлиши )
- Компьютер дастурларидан мукаммал фойдалана олиш(МcExcel, МcWord, Поwер Поинт)
- Профессионал жамоада иш фаолиятини давом эттириш;
- Меҳнат қонунчилиги бўйича иш расмийлаштириш;
- Шаҳар марказида жойлашув
- Иш вақти: 5/2 8:30-17:30
- Тушлик: 12:30-13:30
Требования
| Опыт | От 3 до 6 лет |
Условия работы
| График работы | Полный день |
Добавлено сегодня
Пожаловаться