Менеджер по продажам
| Зарплата | от 400 до 1500 USD | 
| от 400 до 1500 USD | |
| Занятость | Полная занятость | 
| Полная занятость | |
| Адрес | Узбекистан, Ташкент, проезд Термез, 67/1 | 
Вакансия: B2B сотувлар бўйича менежер
Компания: ProSales Group
📌 Компания ҳақида:
ProSales Group компанияси 2021 йилда Сарвар Зайнутдинов томонидан асос солинган. Бугунги кунда компаниямиз 40 дан ортиқ мутахассислардан иборат бўлиб, доимий равишда ўқиш, ривожланиш ва халқаро даражадаги лойиҳаларни амалга оширишга интилади.
Ҳозирда биз фаол ва натижага йўналтирилган сотувлар бўйича менежерни излаяпмиз — у нафақат сотув амалга оширади, балки мижозлар бизнесини кенгайтириш ва уларнинг хизмат ҳамда маҳсулотларини самарали сотишга ёрдам беради.
Демонстрацияни охиргача 100% утишиз кере. Барча саволлага жавоб берган холда, кейин якуний сухбатга чакирамиз.
✅ Биз таклиф этамиз:
• Расмий ишга жойлаштириш.
• Иш жадвали: 5/2 — соат 9:00 дан 17:00 гача ёки 10:00 дан 18:00 гача.
• Маош:
от 400$ дан 1200$ гача.
Синов муддатидан кейин — тажриба ва натижага қараб, карьера ўсиши + сотувдан фоиз ва KPI бўйича бонуслар орқали 3000–4000$ гача даромад олиш имкони.
• Компания ҳисобига корпоратив алоқа.
• Тимбилдинглар, корпоратив тадбирлар, тренинглар ва малака ошириш дастурлари.
• Карьера ўсиш имконияти: етакчи менежердан бошлаб сотув бўлими раҳбари ёки лойиҳа менежери даражасигача.
• Йирик компаниялар билан ишлаш ва стратегик лойиҳаларда иштирок этиш имконияти.
🎯 Сиз бажарадиган вазифалар:
Сотув ва мижозлар билан ишлаш:
• Янги корпоратив (B2B) мижозларни излаб топиш ва жалб қилиш.
• Компания раҳбарлари билан музокаралар олиб бориш, эҳтиёж ва муаммоларни аниқлаш.
• Компания хизматларини ва мижоз эҳтиёжларига мос ечимларни таклиф қилиш.
• Мижозни биринчи алоқа нуқтасидан то шартнома тузилиши ва кейинги ҳамкорлик жараёнигача кузатиб бориш.
• Тижорий таклифлар, презентациялар, ҳисоб-китоблар ва шартномаларни тайёрлаш.
Стратегия ва таҳлил:
• Мижоз бизнесини чуқур тушуниш ва энг фойдали ҳамкорлик моделини танлаш.
• Шахсий сотув кўрсаткичларини кузатиш ва таҳлил қилиш (воронка, конверсия, ўртача чек).
• CRM тизимида иш юритиш ва сотув режасини бажариш.
Коммуникация ва ривожланиш:
• Маркетинг жамоаси билан биргаликда сотув стратегиялари ва акцияларни ишлаб чиқиш.
• Мижозлардан фикр ва таклифлар олиб, хизмат ва маҳсулотни такомиллаштириш.
• Асосий мижозлар билан узоқ муддатли ҳамкорлик муносабатларини ривожлантириш.
💡 Биз кимни излаяпмиз:
• B2B сотувлар соҳасида камида 1 йиллик тажрибага эга мутахассис.
• Юқори даражада музокаралар олиб бориш ва шартнома тузиш кўникмаларига эга.
• Сотув жараёнининг барча босқичларини чуқур биладиган.
• CRM тизимларида (Bitrix24, amoCRM ёки бошқаларда) ишлаш тажрибаси бор.
• Нутқи равон, ёзма ва оғзаки мулоқот қобилияти юқори, тақдимот ўтказиш кўникмасига эга.
• Мақсадга йўналтирилган, ташаббускор ва натижага интиладиган шахс.
• Катта чекли битимлар ва корпоратив мижозлар билан ишлаш қобилияти бор.
• Профессионал ривожланиш ва кўпроқ даромад топиш истагига эга.
| Опыт | От 3 до 6 лет | 
| График работы | Полный день |